Содержимое
👤Френсис Фицджеральднинг сирли тарихи Фицджеральд ўзининг "Буюк Гетсби" асари ва асар асосида олинган киноси билан ҳаммага машҳур. Ёки Бред Пит рол ўйнаган "Бенжамин Баттоннинг сирли тарихи" фильми ҳам унинг асари асосида олинган. Унинг ҳаёти ўша асарлардагидек экцентрик кечгани эса кўпчиликка нотаниш. 👨🏻🎓Френсис даврининг энг нуфузли мактаб ва университетларида ўқиган. Иқтидорли ёш ёзувчи университетдаги ҳикоялар танловларида доимо ғолиблар қаторида бўлган. Аммо кейинги иш фаолиятида у унчалик ҳам муваффақиятга эришмади. Ўша пайтдаги зодагон оиладан бўлган соҳибжамол Зельда билан унаштируви ҳам айнан Френсиснинг молиявий ҳолати яхши эмаслиги сабаб бузилган. Шундан сўнг Фицджеральд катта пул топиб, албатта Зельдага уйланишни ният қилади. 📚Дарҳақиқат, у 24 ёшида ёзган "Жаннатнинг бошқа томонида" номли дастлабки романи унга ҳақиқий шухрат келтирди. Омадсиз ёзувчи бирдан, АҚШ нинг энг машҳур журналлари орасида талаш бўлиб қолган. У энг кўп ҳақ тўланадиган ёзувчига айланиб, кетма кет ҳикоялари унга ҳам шухрат, ҳам даромад келтирди. Табиийки у севгилиси Зельда билан турмуш қуради ва уларнинг ҳашаматли, қизғин ҳаёти бошланди. 👨👩👧Улар Американинг таниқли жуфтлигига айланишди. Доимий кўнгилхушликлар, кечалар, турли тадбирлар ва скандаллар уларнинг одатий ҳаёт тарзига айланганди. Кўчларда такси капоти устида сайр қилишар, шаҳар фаввораларида бемалол чўмилиб юришар, спектакль премерасига эса ҳатто яланғоч келишдан ҳам тап тортишмасди. Ўз вақтида ҳар иккаласи ҳам ижод билан шуғулланарди. Манхеттендаги ҳашаматли виллада, айш ишратда ҳаёт кечиришарди. ✈️Кейинроқ Европага саёҳат. Париж. Зельда рақс, рассомлик билан шуғулланса, Френсис шу ерда Ҳемингуэй билан қадрдон бўлиб қолади. Америкага қайтишади ва вазият орқага кета бошлайди. Буюк депрессия бошланганди. Зельда ўзгариб, номаълум овозларни эшита бошлайди. Фицджеральдни раққоса Айседора Дункан(Есениннинг хотини) дан рашқ қилиб, ўзини ўлдирмоқчи ҳам бўлади. Маълум бўлишича унда шизофрениянинг оғир шакли бошланган. Руҳий касалликлар шифохонасига ётади. Френсис депрессияга берилиб, алкоголга муккасидан кетади. Ижод борасида ҳам ишлар орқага кетган, оҳирги ёзганлари ўқилмай қолганди. Ҳатто ўша пайт тугатилган "Буюк Гетсби" романи ҳам муваффақиятга эришмайди. Гарчи яна уйлансада бу кетма кет ташвишлар ўзини кўрсатиб, у 44 ёшида инфарктдан вафот этади. Зельда эса орадан 8 йил ўтиб жиннихонадаги бир хонада қамалиб қолиб ёнғинда вафот этган. 📝Шу тарзда бу ўзига ҳос жуфтлик "live fast die young" вакиллари ҳаёти якунланди. Фицджеральд ўлимидан бир йил ўтиб "Буюк Гетсби" бестселлерга айланади. Уруш пайти асарнинг 150 000 нусҳаси фронтга юборилгани ҳам асар мавқеи қанчалик эканини кўрсатади. Бугун эса Америка адабиётини Ф.С. Фицджеральд асарларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Буюк Гетсби эса мактаб ва коллежларда дарс дастурларига киритилган. У "йўқотилган авлод" нинг энг ёрқин вакили сифатида тарихда қолди. 👉@kitoblog👈