TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #561

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,530Количество просмотров
Опубликован27 авг.27.08.2020, 03:58
Содержимое поста

Содержимое

Марк Цукерберг Фейсбукни янада такомиллаштириш устида ишлаётган экан. Янги ўзгаришлардан кейин одамлар ўз ҳиссиётлари билан бўлишиши янада осонроқ бўларкан. Назаримда яна янги реакция ва эмоциялар қўшилади. Умуман сўнгги пайтларда виртуал ҳаётга берилиб, аксинча реал ҳаётдан узоқлашиб эмоцияларни ҳам унутаётганимиздек туюлади менга. Аниқроғи бошқалар эмоциясини тушунишни ва ўз ички ҳолатимизга мос ҳисни юзага чиқаришни. Чунки бугун бизга ўзимиз нимани ҳис қилишимиз эмас, атрофимиздагилар, бошқалар бундан нимани ҳис қилиши муҳимроқ. Нима чиройли, хунук, мазали ёки ёқимли эканини ҳам бошқалар фикри орқали кўпроқ ўлчаймиз. Гарчи нимадир бизга чиройли кўринсада, бошқалар буни тан олмаса ўзимиздан шубҳаланимиз. Тез орада дейлик буткул ҳислардан айриламиз. Хурсанд, хафалик, ғазаб, алам, ҳасад, табассум биронтасини юзага чиқара олмаймиз. Фақат тармоқдагина керакли эмоция инструментини танлаб ҳиссиётимизни билдира оламиз. Реал ҳаётда эса йўқ. Апатияга чалинамиз. Виртуал ҳаёт янада такомиллашиб, актуаллашиб бораверади. Бу менга "Эквилибриум" фильмини ёдга солади. Фильмда учинчи жаҳон уруши юз бергач, барча урушлар, талафотларга инсонлардаги шу «арзимас» ҳиссиётлар сабабчи экани айтилади. Эндиликда барча одамлар ҳар куни ҳиссиётларни блокловчи дорини қабул қилади. Одамларда турли ҳис уйғотувчи ҳолатлар ва санъат асарлари яксон қилиниб, тақиқланади. Дори қабул қилмайдиган "эмоционал жиноятчилар" қаттиқ жазоланади. Шу орқали барча ғам андуҳларни кишилар ҳис қилмай, хотиржам ҳаёт кечириши айтилади. Ким билсин балки ростдан ҳиссиётлардан ҳоли бўлиш яхшидир. Шунда балки одамлар ортиқча ғам чекмас. Яъни буни ҳис қила олмайди. Бир бирдан хафа бўлмайди, жаҳли чиқмайди, нафратланмайди. Хотиржам яшайверади. Тўғри ўз навбатида одамлар бир бирини сева олмайди, яхши кўрмайди ва xурсанд ҳам бўлмайди. Аммо, тинчлик, хотиржамлик йўлида бу ижобий ҳиссиётлар арзимас қурбонлик эмас-ми? Қизиқ, шунчаки футуристик ўйлар.. 👉@kitoblog👈