TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #564

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,150Количество просмотров
Опубликован28 авг.28.08.2020, 05:11
Содержимое поста

Содержимое

«Садизм» деган иборанинг чин маъноси нима эканини айрим кишилар билмаса керак. Хорижий сўзлар луғатига мурожаат этамиз. Француз ёзувчиси маркиз де Сад (1740—1814) номи билан аталадиган ушбу атаманинг маъноси — жинсий бузуқлик, ёстиқдошига жисмоний азоб етказилган тақдирдагина тўла-тўкис ҳузур қилинади, шунингдек, ҳаддан ташқари шафқатсизлик, бошқаларнинг азобланишидан ҳузурланиш демак. Юқорида айтилган гапларга қўшимча сифатида қайд этмоқ лозимки, олимлар садизмни бир неча турга ажратадилар: наслий касаллик билан боғлиқ бўлган садизм; руҳий касаллик сифатида рўй берадиган садизм; нашавандлик ва ичкиликбозлик натижасида юзага чиқадиган садизм ҳам бояги тоифага мансуб; ниҳоят, ижтимоий турмушнинг кескин издан чиқиб кетиши натижасида рўй берадиган садизм. Айтматов. Қайсидир бир китобда ўқиганим бор, Франция инқилоби тажрибаларидан маркиз де Сад ғаройиб хулоса чиқаради. Шохонов. Қизиқ. Қандай? Айтматов. Мана бундай: инқилобий тузум шароитида инсониятга қарши қилинган бирон-бир жиноят қораланмаслиги лозим. Чунки, бундай шароитда жиноят одатий таомилга айланиб қолади. Шохонов. Найрангбозликни қаранг! Айтматов. Асти қўяверасан. Уддабуронлик, устамонлик бобида унинг ақл-идрокига тан бермай иложинг йўқ. 📚Чўққида қолган овчининг оҳи-зори. Чингиз Айтматов, Мухтор Шохонов 👉@kitoblog👈