TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #566

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,750Количество просмотров
Опубликован29 авг.29.08.2020, 04:54
Содержимое поста

Содержимое

​Фитна назарияси тарафдорлари бор. Улар ҳар бир ишда кимларнингдир қўли бор, ғаразли мақсадлар ётади, деб ҳисоблайди. Коронавирус атай аҳолини камайтириш учун яратилган, вакцианциядан мақсад болаларни ақлсиз қилиш, дунёни масонлар,қора кучлар бошқаради каби фикрлар кўтариб юришади. Ваҳоланки уларда бунга аниқ асослар йўқ, шунчаки бошқа фитначилар, конспирологлардан эшитган ҳолос. Хўш нега одам фитна назарияларига берилиб кетади? Бунинг асосий сабаби бу одамларнинг эътиборга, диққат марказда бўлишга муҳтожлиги. Одамлар ўзини аҳамиятли ҳис қилишни хоҳлашади. Шу сабабли кимлардир уларни йўқ қилмоқчи, зарар бермоқчи деган ҳаёлга берилишади. Иккинчи сабаб эса билимга, дунёқарашга бориб тақалади. Қанча кам билимга эга, анализ-синтез қилолмайдиган одамлар осонроқ йўлдан бориб, шунчаки жар солинаётган, ҳайратомуз фикрларга дарров ишонади. Шунинг учун ўқинг, ўрганинг. Билганларингизни бошқалар билан ҳам улашинг. Ўзингизни жуда аҳамиятли ҳисобламанг. Минглаб галактикалар орасидаги, Сомон йўли галактикасининг, Қуёш тизимидаги сайёрларидан бири бўлган Ернинг 7 млрд аҳолисидан биттаси сизсиз ҳолос. 👉@kitoblog👈