TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
"Ҳукмдор" тугади.Сўнгги иқтибос: Тақдирни мен ҳайқирган дарёга ўхшатаман. У тошади, қирғоқларни ўйиб, дарахтларни қўпоради, уйларни йиқади, ерларни ювиб кетади, янги ерларни барпо қилади. Жиловлашни эплолмайдиган одамзот эса унинг жўшқин босқинидан ҳар ёққа тумтарақай қочади. Майли, шундай бўла қолсин, инсон қўрқиб қочади ҳам дейлик. Лекин дарё тошмаган пайтда эҳтиёт чоралари кўришни, дамбалар, тўғонлар қуришни инсонга ҳеч ким тақиқламайди-ку?! Дарё тошганда уни каналларга буриб юборадиган, дамбаларга бориб тўсилиб тўхтайдиган қилиб қўйиш мумкин-ку!? Тақдир ҳам шундай. У ўзининг кучини ақлли жасорат, мардлик тик турмаган ерда кўрсатади, тошқинини тўсиқ бўлмаган ерларга буради. 👉@kitoblog👈