TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #569

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,230Количество просмотров
Опубликован30 авг.30.08.2020, 04:47
Содержимое поста

Содержимое

​Демократия учун ҳамма бирдек жавобгардир. Унинг юкини президентдан тортиб то жамиятнинг ҳар бир фуқароси ўз елкасида кўтариб юриши лозим. Хом хаёллардан тезроқ қутилиш керак. Демократия йўлини танлаганимиз учун осмондан олтин ёғишини кутиб ўтирмайлик. Идеал жамият қуришимизгача ҳали узоқ. Бу ғояни ақл-идрок ва қалб билан ҳис этмоқ лозим. Қачонки, ҳокимият мавжуд имкониятлардан фақат ўз манфаати йўлида эмас, балки халқ манфаатлари йўлида ҳам фойдаланса, шундагина демократия мева беради. Шунинг учун, менимча, ҳозир жавобгарлик туйғуси тоталитар тузум давридагига нисбатан ниҳоятда юқори бўлиши керак. Баъзан каминага шундай туюладики, ўзларини демократ деб атайдиган айрим кимсалар фақат ўша сўзнинг жарангдор товушига маҳлиё бўладилар, холос. Моҳиятни эса яхши тушунмайдилар. 📚Чўққида қолган овчининг оҳи-зори. Чингиз Айтматов, Мухтор Шохонов. 👉@kitoblog👈