TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
Мустақил бўлиш мумкин, аммо уни сақлаб қолиш, қийин дейишади. Бугун албатта кимдир мустақилликни биздан куч билан тортиб ололмаслиги мумкин. Аммо, иқтисодий-сиёсий жиҳатдан, ҳарбий қудрат борасида ўзига қарам қилиб олиши мумкин. Ўз сиёсатингни ўзинг юритолмасанг, аҳоли тақдирини ўзинг ҳал қила олмасанг, табиий бойликларни топшириб қўйсанг демак мустақиллик фақат қоғозларда қолган бўлади. Исталган давлат, гуруҳ ёки одамнинг мустақиллиги, эрки аввало иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлишига боғлиқ. Иқтисодий мустақил бўлмай тўлақонли эркинликка эришиб бўлмайди. Шу эркинликни сақлаб қолайлик.. 👉@kitoblog👈