TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
Лонгридларни ўқимаслик.. Бу кўпчиликнинг миясига ўрнатилган дастур бўлса керак. Бугунги ахборот асрида шунчалик дангаса бўлдик-ки, китобларни ўқиш тугул узун постларни ўқишга ҳафсала қилмаймиз😅 Вақтни қизғонамизми ҳайронман, ўзи бу вақтни опичлаб қаерга олиб кетамиз кейин. Битта лонгриддан, камроқ 4 та пост, ҳазилни ўқиб кетамиз. Сўнгги пайтлар мемлар оммалашишига ҳам шу сабаб. Иложи бўлса умуман ўқимасак, кўриб тушуниб қўя қолсак😆 Сизнингча, нега лонгридларга тоқатсизмиз? Сиз нега узун постлар бўлса ўтказиб юборасиз? @kitoblog