Содержимое
⚜Джордж Оруэлл ва Олдос Ҳаксли антиутопиялари орасидаги фарқлар: ▪️Оруэлл одамларга китоблар ўқиш тақиқланишидан қўрққан, Ҳаксли эса аксинча ҳеч ким китоб ўқимай қўйишидан. ▪️Оруэлл бизни ахборотдан чеклаб қўйишларини айтган, Ҳаксли эса аксинча ахборот кўплигидан биз пассивлашиб, эгоистга айланишмизни башорат қилган. ▪️Оруэлл биздан ҳақиқатни яширишларидан қўрққан. Ҳаксли эса ҳақиқат фойдасиз информацион оқимга тушиб қолиб, биз уни топа олмаслигимизни таъкидлаган. ▪️"1984" да одамларни жазо билан қўрқитиб назоратда ушлашлари айтилган, "Янги ҳайратомуз дунё" да эса турли кўнгилхушликлар билан назоратда ушланишимиз ёзилган. 🔳 Қисқача айтганда, Оруэлл бизни биз нафратланадиган нарсалар яксон қилишини, Ҳаксли эса аксинча биз ёқтирадиган нарсалар ҳароб қилишини айтган. ⁉️Сизнингча ким кўпроқ ҳақ? 👉@kitoblog👈