Содержимое
Томас Гоббснинг "Левиафан" асарини ўқияпман. Гоббсни жаҳонга танитган асар шу. Лекин бизда кўпчилик ўзи танимаса ҳам керак. Замонавий сиёсий фалсафа асосчиси ҳисобланади у. Фикрларини жуда аниқ ва лўнда тушунтира олишидан ҳайрон қолдим. Мураккаб нарсаларни ҳам оддий тушунтира олади. Асарда ҳиссиётлар, нутқ, билим, тафаккур каби тушунчалардан бошлаб бутун бир давлат бошқаруви тизими асослари ёритиб берилган. Ҳозирча бир фикри жуда маъқул бўлди: Ярим билимга, нотўғри тушунчага эгалар умуман билимсизлардан кўра ҳавфлироқдир. Чунки улар шу нотўғри билимга бошқаларни ҳам йўналтириши мумкин. Ўзи бундай гаплар бизда ҳам кўп айтиларди: Чаласаводлар, саводсизлардан ёмонроқ деймиз. Гоббс яна шунчаки авторитетга қараб ўқиладиган китоблар ва улардаги фикрларга амал қилувчиларни, йўлбошчиликка кўрни сайлаган одамларга қиёслайди. У ҳақиқий рационаллик, мантиқий тафаккур тарафдори. Ва шундай фикрлаш йўлларини китобида ҳам яхши ёритиб берган. 👉@kitoblog👈