Содержимое
"Ҳар бир давлат - бу халқ мулкдир" Марк Туллий Цицерон Яна бир бор қонун устуворлиги тўғрисида. Тез тез қулоққа чалинади: ҳуқуқий давлат - бу одамларнинг ҳуқуқларга эга бўлиши. Ундай эмас, аслида ҳар қандай давлат фуқаролари маълум бир расмий ҳуқуқларга эга. Ҳуқуқий давлат, Кант фикрига кўра, қонунларга риоя қилинадиган давлатдир. "Бор йўғи шу". Бу ерда асли Кант Суқрот фикрини қисман такрорлайди: "Ҳал қилувчи рол бошқарув шаклига эмас, балки қонунларга қатъий риоя қилинишига боғлиқдир ...". Давлат қонунлари қандай бўлишидан қатъи назар, уларга амал қилиниши керак - ҳар қандай давлат тизимида, ҳар қандай бошқарув шаклида. Агар қонунларга амал қилинса мутлақ монархия ҳам — ҳуқуқий давлат бўлиши мумкин, амал қилинмаса демократия ҳам ҳуқуқсиз давлат бўлиши мумкин. Aгар қонунлар номукаммал бўлса, фуқаролар бошқарув шаклидан қониқмаса, улар иккаласини ҳам ўзгартириши мумкин - бу тарихда бир неча бор амалга оширилган. Кантнинг фикрига кўра, давлатнинг асосий вазифаси фуқароларни ҳимоя қилиш, уларнинг фаровонлигини таъминлаш эмас. Уларнинг кайфиятини кўтариш (Макивеллининг сўзларига кўра ҳурсандчилик) эмас, балки қонун устуворлигини таъминлашдир. Ва агар қонунларга амал қилинса, бошқа жиҳатлар ҳам ўз ўрнида бўлади. Aйнан шу ғоялар сабабли Кант ҳуқуқий давлат назариясининг асосчиларидан бири ҳисобланади. Суратда - Фемида. Унинг кўзлари боғлаб қўйилган, чунки у одамларнинг кимлигидан қатъий назар ФAҚAТ адолатга эътибор қаратади. (c) 👉@kitoblog👈