TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #614

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,970Количество просмотров
Опубликован11 сент.11.09.2020, 12:15
Содержимое поста

Содержимое

​​📚Густав Лебон "Омма психологияси" асари гарчи 100 йил олдин ёзилган бўлсада, ундаги фикрлар бугун ҳам актуал. 💬Иқтибосларни кўринг: ✅Агар кундалик эҳтиёжлар бўлмаганида, ҳар қандай демократия кўпга чўзилмасди. ✅Бурбонлар даврида Наполеон шафқатли ва сахий, узоқ йиллар эсланиб юрадиган қаҳрамон сифатида кўрилган бўлса, ўттиз йил ўтгач мана шу қаҳрамонимиз тинчликни бузган, ўз эҳтиёжлари йўлида миллионларни ёстиғини қуритган қонхўр қотилга айланди-қолди. ✅Оммавий учрашувларда нотиқлик қиладиганларнинг асосий услублари бўрттириш, такрорлаш каби элементларни кўп қўллашдир. ✅Омма ҳар қандай ғоя ёки эътиқод шаклини ё мутлақ ҳақиқат сифатида қабул қилади, ё мутлақ янглиш фикр сифатида инкор этади. ✅Омма юмшоқ кўнгил бошқарувчиларни эмас, балки бошқарувни золимлик билан қўлига олган ҳукмдорларни севади. Омма доим ана шундай ҳукмдорларга ҳайкаллар қўйиб келган. 👉@kitoblog👈