Содержимое
Умид ҳамда қўрқувнинг бош сабаби – бизнинг бугунги кунга мослашолмаслигимиз ва ўз ният-истакларимизни ҳамиша олис келажакка томон йўллашимиз, бугунни яхшилаш ўрнига эртага албатта яхши бўлар, деб яшашимиздир. Шундай қилиб, инсонга берилган энг буюк эзгуликлардан бўлмиш башорат қилиш ҳаётда ёмонликка эврилади. Ҳайвонлар, жониворлар хавфни кўргач, қочадилар, хавфдан қочиб қутилгач, бошқа қўрқмайдилар. Бизни, инсонларни эса ҳам ўтмиш эзади, ҳам келажак азоблайди. Бизга берилган эзгу фазилатларнинг кўпи ўзимиз туфайли бизга зарар келтиради: хотира бизни қўрқувдан титраган кунларимизни яна бошдан кечиришга мажбур қилади, башорат қилиш ҳислатамиз келажакда чекадиган азоб-уқубатларимиздан дарак беради. Ва ҳеч ким фақат бугунги сабабларнинг ўзи туфайлигина бахтсиз эмас. 📚Сенека—Мактублар 👉@kitoblog👈