Содержимое
Кўп китоб ўқиганлар, ўта билимлилар дўстлари, умр йўлдошлари ҳам шундай бўлишини истайди. Аммо доим ҳам ундайи учрамайди. Лекин ўша билими ҳаминқадар одамларда ҳам ўзгача руҳият, самимийлик ва иштиёқ бўлиши мумкин..Улар аксинча сизни зериктирмайди. ▪️Мария ҳаётимдаги барча маҳбубаларим орасида энг биринчиси, ҳақиқийси бўлди, десам муболаға бўлмас. Мен ўзим севган аёллардан, ҳар қандай энг ақлли ва нисбатан билимли бўлган аёл ҳам илмимга жавоб қайтармаган, ўз муносабатини билдирмаган, аксинча, унга доим қарама-қарши туриб келганини мутлақо сезмаган ҳолда улардан ҳамиша ақл ҳамда маълумот, билим талаб қилиб келганман. Мен ўзимнинг барча муаммоларим ҳамда фикрларимни ҳам аёлларга олиб келардим, биронта китоб ўқимаган, мутолаа нималигини билмаган, ҳатто Чайковскийни Бетховендан ажрата олмайдиган қизни бир соатдан ортиқ сева олиш менга амримаҳол туюларди. Мариянинг маълумоти йўқ эди, унга бу айланма йўллар ҳамда захира оламларнинг кераги йўқ эди. Узининг келишган қадди-қомати, ранги-туси, сочлари, овози, жўшқинлиги билан севиш, севилиш бахтига муяссар бўлиш, танасидаги ҳар бир лаёқат, ҳар бир эгри-бугри чизиқ, гавдасининг нозик, нафис, хушбичимлиги хушторида жавоб, сезги ва жонли, бахтиёр, шодиёна макр-ҳийла, найранг уйғотишига эришиш — мана шуларгина унинг санъати, мақсад ва вазифаси!.. 📚Ҳ. Ҳессе—Чўл бўриси 👉@kitoblog👈