Содержимое
Баъзи китобларни ўқигандан кейин афсусланиш ҳақида ёзгандим. Аслида 2-3 йилдан бери менда бундай ҳолат деярли кузатилмайди. Чунки, бирон китобни бошлашдан аввал китоб ҳақида интернетдан жуда кўп маълмуотлар олишга ҳаракат қиламан. Муаллиф ким, қаерларда таҳсил олган, китоб қачон, нима мақсадда ёзилган, рейтингларда қандай ўринларга эга, Goodreads ва LiveLib кабиларда ўқувчилар қандай фикр билдирган, қайси жиҳатларига танқид қилинган ва ҳк. Шундан кейин "ўқиса бўлади" деб ҳисобласам бошлайман. Фақат ўзбек адабиётида бундай кўп маълумот интернетдан топиб бўлмагани учун "адашишим" мумкин. Шундай бўлган ҳам. Оҳирги ҳафсаламни пир қилган асар Х. Султоновнинг "Кўнгил озодадир" асари бўлди. Бу асарни жуда кўплар, ёзувчилар ҳам мақатаган. Аммо мен кутган нарсамни ололмаганман. Маиший мавзудаги асардек таасурот қолдирган. Ўзи қай ҳолда китобни ўқиб кетган вақтга афсусланиш мумкин: — Сиз китобни интернетда роса хайп қилиниб, мақталгани учун ўқигансиз; — Яқин, ишонган танишингиз мақтаган, аммо у билан дидларингиз ҳар хил; — Севган ёзувчингизнинг навбатдаги асарини ҳам катта умидалар билан ўқишни бошлагансиз; — Кимдир совға қилган, ютиб олгансиз ва ўқиб кўрайчи дегансиз; — Китобни муқовага қараб танлагансиз(муқовага қараб китобга баҳо берувчиларга тушунмай ўтиб кетсам керак). Ва ҳоказо. Юқоридаги бандларга амал қилмасангиз асар танлашда кўп ҳам адашавермайсиз. 👉@kitoblog👈