Содержимое
“Ўз фикрини билдириш бу шахмат ўйинида пиёдани суришдек гап, пиёда ҳалок бўлиши мумкин,аммо шахмат партияси бошланади ва ютилиши ҳам мумкин” Гётенинг бу гапи айниқса бугун жуда актуал.Зеро эндиликда тв ва ижтимоий тармоқлар аҳамияти ортиб бораётган бир даврда шаҳсий фикрлаш ва тафаккуримиз ривожланиши анча оқсамоқда. Бугун одамларда кўр-кўрона ишониш ва сал фикр юритишга эриниш ҳисси юқори. Жуда ишонувчанмиз камига ривожланаётган мас-медия бизни лаққа алдашга ҳам уста. Эндиликда ўз фикримиз эмас минглаб ўқувчиси, аъзолари бор блогерларнинг фикри устунроқ. Турли китоблардан иқтибослар келтирувчиларнинг ҳаёти, ҳақиқати маъқулроқ. Уларга ўхшашга улардек фикрлашга ҳаракат қиламиз ҳаёлларимизда идеаллар ясаб олганмиз. Фактчекинг йўқ, кўр кўрона ишонаверамиз уларга. Асли уларнинг сийрати бизга маълум эмас аммо улар ёзадиган статусга қараб ижтимоий статусига баҳо берамиз. Унутманг ҳамма адашаётган бўлиши мумкин, аммо бу сиз ҳам бемалол адашаверишингиз мумкин дегани эмас. Балким сиз жамият фикрини ўз ҳақиқатингиз билан ўзгартира олмассиз, аммо ҳеч бўлмаса янги бир ҳақиқат туғилишига сабабчи бўласиз. 👉@kitoblog👈