TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
📚Томас Гоббс "Левиафан" да давлатлар вужудга келиши ва бошқарув шаклига оид қуйидаги фикрларни билдиради: Давлатнинг мақсади — биринчи навбатда фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлашдир. Кейинги ўринда эса кишиларнинг иложи боричи фаровон ҳаётда яшашини таъминлаш. Одамларни ҳимоя қилувчи бундай ҳукумат эса бир киши ёки кишилар гуруҳи қўлида жамланишини назарда тутади. Бу эса кишиларнинг ўз эркинлиги, иродасини ўша бир киши ёки кишилар гуруҳига ишоншиб топширишини тақозо этади. Яъни одам ўзини бошқаришни ўз иродаси билан бошқа одамга ишониб топширади. Бу амалга ошса шу тарзда бирлашган кишилар жамоаси давлат лотинча "civitas" деб номланади. 👉@kitoblog👈