Содержимое
📚Давлатлар бошқарув шакллари(Томас Гоббс—Левиафан) Aгар давлатдаги аҳоли сайлаган вакил(бошқарувчи) битта одам бўлса, демак давлат бошқарув шакли — монархия; агар вакиллар - кўпчилик аҳолининг йиғилиши бўлса, демак бу демократия ёки халқ бошқаруви. Aгар олий ҳокимият давлат аҳолисининг фақат бир қисмига тегишли бўлса, демак бу аристократиядир. Тирания ва олигархия - бу монархия ва аристократиянинг турли хил номлари. Тарих ва сиёсатга оид китобларда биз бошқарув шаклларининг тирания ва олигархия каби шаклларини учратамиз. Бироқ, булар бошқа бошқарув шаклларининг номлари эмас, балки санаб ўтилган шаклларга нисбатан одамлар муносабатининг турлича ифодалари. Дарҳақиқат, монархия даврида озор кўрганлар уни тирания, аристократлардан норози бўлганлар эса бу бошқарувни олигархия деб аташади. Худди шундай, демократиядан ранжиганлар буни анархия(бу умуман ҳукумат йўқлиги) деб аташади ва шунга қарамай ҳеч ким назаримда ҳукуматсизликни янги бошқарув шакли деб ҳисобламайди. Шу сабабли ҳукумат бизга маъқул бўлган ҳолда бир шаклни , биз ёқтирмаганимизда ёки ҳукмдорлар зулмига дучор бўлганимизда бошқа шаклни олади деб ҳисобламаслигимиз керак. 👉@kitoblog👈