Содержимое
Ақлий меҳнат ходимларнинг теранроқ ишлашга бўлган лаёқатини сўнишига яхши баҳона ўйлаб топилган: алоқа тармоқлари. Бу - электрон почта ва СМС алоқа хизматлари, “Facebook” ва “Twitter” каби ижтимоий тармоқлардан тортиб, “BuzzFeed” ва “Reddit” сингари ахборот-кўнгилочар веб-сайтлар тўпламини қамровчи кенг маъноли тушунчадир. Умуман олганда, бундай алоқа тармоқларининг тараққиёти, уларга ақлли телефонлар ва компьютерлар орқали исталган жой ва вақтда боғлана олиш имконияти ақлий меҳнат ходимларининг диққатини бўлиб юборди. 2012 йилги Маккензи тадқиқотлари натижаларига кўра, ҳозирда битта ақлий меҳнат кишиси ўртача иш ҳафтасининг 60 фоизини электрон ахборот алмашиш ва интернет қидирувларга сарфлар экан, иш вақтининг қарийб 30 фоизи эса биргина электрон хатларни ўқиш ва жавоб қайтаришга кетар экан. 📚Кэл Ньюпорт—«Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари» 👉@kitoblog👈