Содержимое
📚Дориан Грей портрети - Оскар Уайльд 💬Ўртаҳол одамлар хурофотлари-ю ясама фазилатлари билан гердайишади, дастурхон атрофида ўтириб, ёрилиб кетгунча овқатланар эканлар, зодагонларнинг “бузуқликлари”ни элакдан ўтказишни яхши кўришади. Шу билан улар ўзларининг ҳам олий давралар билан борди-келдилари борлигини, ўзлари қоралаётган одамлар билан яқиндан ошна эканликларини кўз-кўз қилишга интилишади. Бизнинг мамлакатимизда бирор кимса ақл-заковати биланми ёки бошқа бирор фазилати биланми сал-пал оддинга ўтиб кетса бас, у дарров ғийбатчиларнинг ёвуз тилларида достон бўлади. Ўзлари-чи? Ўша сохта фазилатларини кўз-кўз қилиб юрадиган олифталарнинг ўзлари қанақа? Уларнинг ҳаммасини оппоқ дейсизми? Азизим, биз мунофиқлар мамлакатида яшаётганимизни унутиб қўяяпсиз. 📍Доимгидек ажойиб сатрлар.Бу албатта ҳамма ўқиб чиқиши лозим бўлган асарлардан.Бу ердан pdf,epub форматда кўчириб олса бўлади. 👉@kitoblog👈