TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #649

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,420Количество просмотров
Опубликован20 сент.20.09.2020, 16:37
Содержимое поста

Содержимое

📚Ден Браун—Рақамли қалъа ҳақида асар таржимаси чиққач, дарҳол ўқиб шу тақризни ёзгандим. Кўпроқ танқидий жиҳатдан ёндошилган ўша тақризни ҳавола қиламан. Тақризда жузъий камчиликлар учраши мумкин. Хўш...Ден Браун кўплаб китобхону, киноманларга таниш инсон. Сиз балки унинг китобларини ўқимаган бўлсангиз ҳам улар асосида олинган “Да Винчи сири”, “Инферно” каби киноларни кўргансиз. Унинг асарлари доимо интригага бой бўлсада, аммо мантиқ оқсайди. “Рақамли қалъа” ҳам бундан чекланмаган. Воқеалар бўрттирилгани ва бироз сунъийлиги шундоқ билиниб қолган. Китоб нақ 480 бет, аммо китобдаги баъзи кераксиз таърифларни олиб ташлаб китобни икки марта қисқартириш мумкин эди ва сюжет ҳам ўзининг қизиқарлилигини сақлаб қоларди. Айниқса асар бошида хавфсизлик агентлигига берилган, мақталган узоқ тавсифлар мени зериктирди ва хаддан зиёд бўрттирилгани эриш туюлди. Аммо, шу ўринда криптография ва тармоқ технологиялари ҳақида кўплаб илмий фактлар келтирилади ва бу шу соҳага қизиқувчилар учун айни муддао. Асар ютуқларидан яна бири у давлатларнинг ўз фуқароларини кузатиши ҳақидаги кўплаб сирларни ошкор қилади, гарчи бу ўринда конспирологиялар бўлсада. Асарда мантиққа мос бўлмаган жиҳатларга келсак, дастлаб бу оддий ўқитувчининг махфий топшириқ билан юборилиши билан бошланади...Йўўўқ, гап унинг оддий ўқитувчилигида эмас, у ўзини бу топшириқда гуё бир неча йил тайёрланган махсус агентдек тутиб, шундай терговлар олиб борадики унча мунча терговчилардан ўзини кам тутмаслигида. Ўзи қидирган одамларнини буткул тасодифан катта бир шахарда учратиб қолиши эҳтимоли эса Ўзбекистоннинг кейинги Жаҳон чемпионати ярим финалига чиқиши билан баробар бўлса керак. Бундай тасодифий жараёнлар асарда кўп учрайди.Ҳа майлида кинода нималар бўлмайди эээ йўўғе китобларда.. Яна бир жиҳатни айтиш керакки, агар криптография, алгоритм ва электроникани сал тушунмасангиз воқеалар ривожи, кульминация ва ечимига тушунмай қолишингиз мумкин. Алгоритм калити изланиши жуда қизиқарли тарзда ҳикоя қилинсада асар якунида топилган калит мени умуман қониқтирмади, шунчалар примитив калит экан.Тўғриси, оҳиригача ҳозир хаммаси ўзгариб якун кутилмаган бўлса керак деб умид қилгандим, аммо бундай бўлмади ва бир маромда асар якунланиб қўя қолди. Асарда барча очиқ саҳналар, ҳатто гомосексуал саҳналар ҳам борича ёритилган ва баъзиларда нотўғри тушунча пайдо бўлиши мумкин. Шунга +18 га эътибор бериб ўқинг. Бир марта ўқиб кўрса бўлади, аммо бундай асарларнинг киноси қизиқарли чиқади одатда. Киноси эса ишланмаган ҳали, афсуски.. 👉@kitoblog👈