TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #653

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,250Количество просмотров
Опубликован21 сент.21.09.2020, 13:29
Содержимое поста

Содержимое

​📚Харуки Мураками - "Пинбол-1973" Мураками давримизнинг энг машҳур япон ёзувчиларидан. Унинг асарлари доимо кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлади. Мураками бир неча марта Нобел мукофотига номзоди қўйилиб, аммо лауреат бўла олмаган. Куни кеча унинг "Пинбол-1973" асарини ўқиб тугатдим. Асар икки инсон ҳаётидан ҳикоя қилади. Улар кўрган кечирганлари ва ўй-фикрларидан иборат. Одатий япон кишиларии ҳаётига ўхшайди, аммо ғарб нафаси сезилиб туради. Ортиқча интригасиз ва одамни ўзига жалб қилмайдиган сюжетга эга. Ўзи Мураками асарларида сюжет бош планда турмайди. Лекин асардан ўқувчи ўзига нимадир олиши мумкин. Энг аввало кишиларнинг нега яшаши тўғрисидаги саволларга Мураками ортиқча фалсафасиз, персонажлар маиший ҳаёти орқали жавоб беради. Биз ҳам ҳаётда турли саволлар, ҳом ҳаёллар ичида яшасакда, турмушда бошқалардан фарқ қилмаймиз. Яшаш учун курашамиз, қандайдир овунчоқлар топамиз. Қаҳрамондек оддий пинбол автоматига ишқибоз бўлиб қолишимиз мумкин. Шуларга андармон бўлиб анча-мунча вақтимизни ҳам йўқотиб қўямиз. Дўстлар билан муносабат, партнёр, яқинларимизга кўп вақт сарфлаймиз, ҳудди персонаж ҳам эгизаклар билан умргузаронлик қилгандек. Бу ғалати муносабат ғализ кўриниши мумкин,аммо бу ўзларига ёқса ва бошқаларга ҳалақит бермаса, уларни айблашга не ҳожат. Бу вақт бекор ўтгандек туюлиши мумкин, аммо вафқтни шундай мазмунли, вақтичоғ сарфламасак бу умрни орқалаб кетамиз-ми? Ёки турли метафизик саволларга жавоб излаб юраверсак, кимдир бизга рўзғор қилиб берадими? Гап бунда ҳам эмас. Майда маиший ҳолатлар ҳам бизни яшашга ундайверишида. Аслида бу ҳаётда яшаш қийин эмас, яшаб қолиш қийин. Оддий вирус сабаб, ҳамма ўз жонини сақлаб қолишга уриниши ҳам бекор эмас. Ҳеч ким ўлишни хоҳламайди. Биологик генларимиз ўзини сақлаб қолишга, кўпроқ авлодларга етиб боришга ҳаракат қилаверади. Ҳаёт биз ўйлаганимиздан қисқа, шунинг учун борича яшаб қолиш керак. Ҳали зўр бўлиб кетаман, пенсияга чиқволсам бўлди деб эмас айнан бугун ўзимизга ва яқинларга кўпроқ вақт ажратишимиз керак. Қисқаси яшанг, яшаганда ҳам мароқ билан яшанг. 👉@kitoblog👈