Содержимое
Бировни тушуниш, ҳамдард бўлиш бу амалга ошмас ҳолат. Ҳеч қачон одам бошқа биров ўрнида бўла олмайди. Унинг дардини ҳис қила олмайди. Ҳатто, бир ҳил ҳолатни бошидан ўтказганлар ҳам. Дейлик яқинларини йўқтоган, ўқишга киролмаган ёки ишдан бўшатилганлар ҳам, кейин бошқа шу ҳолдагиларни тўлиқ тушуна олмайди. Дардини бирдек ҳис қила олмайди. Чунки, одамларнинг айни бир нарсага эътибори, қадрияти хар ҳил. Ҳатто ўз яқинларига муносабати ҳам фарқ қилади ва уларни йўқтошидаги ҳиссиётлар ҳам бошқача бўлади. Шунинг учун кимдир бошқа одамнинг айни бир ҳолат, кўргуликда ўзини бошқача тутиши, кўпроқ ё камроқ эмоцияга берилишидан хафа бўлиши, ҳайратда қолиши тўғри эмас. Бировнинг ҳаётини яшаб кўра олмайсиз, демак унинг ҳиссиётларини ҳам тушуна олмайсиз. 👉@kitoblog👈