Содержимое
📚Ҳерман Ҳессенинг "Чўл бўриси" ни тугатдим. Жуда узоқ ўқилган асарлардан бўлди мен учун. Оҳирига борган сари эса "тезроқ тугаб қолмасин" деб атай секин ўқидим, ўзиям. Тўғри асарни тушуниш қийин, аммо менда секин ўқилишига сабаб бошқа. Асосий сабаблардан бири мен китобни ўзимда ўша чўл бўрисига ҳос ҳиссиётларни ҳис қилаётганимда ўқишга ҳаракат қилдим. Кайфиятим бўлмаган, атрофдагилардан ҳафсалам пир бўлган бир вазиятларда асардан даво сифатида фойдаландим. Ҳа, ҳа асар, ундаги фикрлар ўзим бошдан ўтказган ҳиссиётларга бир шифо бўлди назаримда. Ўзимга кўзгу тутди, кўп фикрларимни жамлашга ёрдам берди. Энг қизиғи асарнинг бундай тушунилиши ҳақида Ҳессе ҳам хотимада айтиб кетган экан. Кўпчилик ўзини чўл бўрисига таққослашини ва асарни нотўғри тушунилишдан қўрққан экан. Ростан ҳам асарни кўп ўқувчилар нотўғри тушунган. 📝Қўйида Ҳ. Ҳессенинг асар ҳақидаги ўз фикрларини бераман: Кўпинча унинг ўқувчилари хайрихоҳ, инкор қилиш у ёқда турсин, ҳатто қойил қолишган китобхонлардир, уларнинг ушбу китоб ҳақидаги фикрлари, шу билан бирга, ғалати ва ҳайратланарли ҳамдир. Бундай ҳолатларнинг кўп учраш сабаби қисман, ҳа, қисман шунда кўринадики, эллик ёшли муаллиф томонидан ёзилган ҳамда айнан шу ёш муаммоларидан ҳикоя қиладиган ушбу китоб жуда кўп ҳолларда бутунлай навқирон ўқувчилар қўлига бориб тушган. Ушбу ўқувчилар, менинг назаримда, Чўл бўрисида ўзларини топишган, ўзларини унга ўхшатиб, у билан тенглаштиришган, унинг изтиробларига шерик бўлишиб, орзуларини баҳам кўришган, шу аснода эса, улар бир нарсани назардан қочиришган, у ҳам бўлса шуки, ушбу китобда Ҳарри Ҳаллер ва унинг муаммоларидан ташқари яна бошқа нарсалар хусусида ҳам сўз борадики, Чўл бўриси ва унинг зиддиятли ҳаёти узра иккинчи, янада юксакроқ, боқий бир дунё қад ростлаб туради ва «трактат» ҳамда китобнинг руҳ, санъат ва «умри боқийлар» ҳақида ҳикоя қилинадиган ўша барча жойларида Чўл бўрисининг изтироблар оламига бошқа бир дунё – ижобий, қувноқ, ақл бовар қилмайдиган, мислсиз ва вақтга боғлиқ бўлмаган, абадий Илоҳий Дунё қарама-қарши қўйилади, чунончи, китоб изтироб ва мусибатлардан сўйласа-да, бироқ у асло руҳи тушган, тушкун кайфиятдаги одамнинг эмас, балки диндорнинг китобидир. П.С: қисқаси ўқинг.. 👉@kitoblog👈