TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #669

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,130Количество просмотров
Опубликован25 сент.25.09.2020, 16:16
Содержимое поста

Содержимое

​📚В.Пелевин-Generation П Замонавий рус адабиётида Виктор Пелевин энг таниқли адиблардан ҳисобланади. У ўзининг ўзгача фалсафага, йўналишга эга асарлари билан танилган. Шунингдек у машхур мистик-эзотерик Кастанеда асарларини рус тилига ўгирган. Анчадан бери уни бирор асарини ўқишни ният қилиб юриб, ниҳоят Generation П асарини ўқиб тугаттим. 📝Дастлаб асар номига тўхталсак, номни ўзбекчага П авлоди деб таржима қилсак бўлади. Муаллиф асар бошида П деб пепси авлодини назарда тутганини айтади. Маълумки Собиқ Иттифоқ пайтида пепси энг кенг тарқалган ичимлик эди. Аммо П га бошқалар турли тарзда ёндошиб, Пелевин авлоди ва ҳк тарзида ҳам талқин қилишади. 👨‍💻Асар бош қахрамони Вавилен Татарский оддий ишларда ишлаб юриб кейин реклама агентлигига ишга киради. Копирайтер, криейтор бўлиб ишлаб аста секин кўтарила бошлайди.Якунда сиёсий мансабдорларни яратувчи махфий тизимга ҳам ишга киради. 🖊Асар аллюзия ва пародияларга бой. Бош қахрамон исми ҳам буни кўрсатиб турибди.Қадимги мифлар ва замонавий маркетинг концепцияларига ўхшатишлар кўпгина.Умуман асарни маркетинг, рекламага қизиққанларга қатъий тавсия қилмаман. Ўзлари учун кўплаб янги ва ўзгача ғояларни олишади. Асарда кишилар психологиясидан келиб чиқиб реклама концепциялари ишлаб чиқиш майдалаб кўрсатилган. Шунингдек, сиёсий манипуляциялар ҳам маромида кўрсатилган, жаргон, вулгар сўзлар ҳам кўп учрайди. Асардан кучли фалсафий ва психологик жиҳатларни топиш мумкин. Ўқимаганларга Пелевиннинг бирор асарини ўқишни тавсия қиламан. Иқтибос: Дарҳақиқат кўплаб миллионерлар оддий кийимларда ва арзон машиналарда юради. Лекин киши буни ўзига раво кўриши учун у - миллионер бўлиши керак. Камбағал одам бундай ҳолатда когнитив диссонансга тушиб қоларди. Шунинг учун ҳам кўплаб қашшоқ одамлар энг сўнгги пулларига бўлсада қиммат ва яхши кийинишга ҳаракат қилишади. 👉@kitoblog👈