TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #674

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,150Количество просмотров
Опубликован27 сент.27.09.2020, 17:51
Содержимое поста

Содержимое

Тўғриси ўқишга киролмаганларга "Сизлар аксинча ютдинглар, дипломдан фойда йўқ, муҳими калла" деган бўлардим-у, лекин кимни алдаймиз. Узбда дипломсиз ҳеч кимсиз деярли. Билим эмас диплом ҳам аҳамиятли даврлардамиз. Албатта ана дипломсиз ҳам дизайнер, дастурчи ва смм чилар яхши пул топиб, ишлаб юрибди, дейишингиз мумкин. Лекин ҳамма ҳам дизайнер ё дастурчиликка қизиқавермайди-ку. Кимдир ўқитувчи, банкир ё инженер бўламан дейди. Улар эса яхшироқ лавозимда ишлаши учун албатта олий ўқув юртини битирган бўлиши керак. Суриш керакми? Албатта агар сизда шунга етарли билим ва имконият бўлса. Суриш керак деймиз-ку, осонмас бу. Мақсад чет элда гастарбайтерлик эмас, яхши ўқиш ё ишга жойлашиш. Агар сизда ростан билим, салоҳият бўлса четда кўчада қолмайсиз. Фақат ўзингизга қўйган барьерлар, тақиқларни енгиб ўтишингиз керак. Одамни #суриш_керак ҳештегидан нарига ўтолмаслигига асосий тўсиқ ўзи аслида. Хўш кетишга имкон бўлмаса ҳам афсусланиш керак эмас. Ҳаракат қилиб, яна ўқишга киришга уринасиз. Тўғри биздаги университетлар етарли билимни беролмас, аммо ўқишга кириб ўёғига ўзингиз ўрганинг. Энг яхши таълим, ўзингизга берган таълим дейди Толстой. Яхши мутаҳассис бўлиб хоҳланг шу ерда, хоҳланг бошқа жойда ҳам ишлайверасиз. Муҳими интилишдан тўхтамаслик. Қаерда бўлса ҳам яхши мутаҳассис бўлиш ва севган касбида ишлашга не етсин.. 👉@kitoblog👈