Содержимое
Садизм ҳақида. 22+) Аввалги постларда интим муносабатларда келиб чиқадиган муаммолар ва улар аслида муаммо эмаслиги ҳақида гаплашгандик. Лекин психопаталогик садизм, мазаҳизм каби муаммолар ҳам борки уларни шунчаки сабр қилиш ёки миядан негатив фикрларни чиқариб юбориш билан даволаб бўлмайди. Тизимли тарзда даволаш, мунтазам назорат бўлиб туриш лозим. Садизм сўзини илк юор Рихард фон Эбинг Крафт ўзининг "Жинсий психопатия" китобида қўллаган. Бу китоб нашр қилингач катта норозиликларга сабаб бўлган. Эбинг Крафт ҳаётлик пайтидаёқ 13марта қайта нашр қилиниб ҳар сафар тезкорлик сотиб тугатилган. Садизм бу ўзгаларни қийнаш, жонини оғритиш, азоблаш, калтаклаш эвазига ўзида мамнунлик ҳисси сезиш. Садист меъёрдаги одамлар каби жинсий алоқага киришса лаззат ҳиссини туя олмайди. Бўғиш, калтаклаш, уриш унга интим муносабатлардаги роҳатни белгилаб беради. Садизм оғир формасида эса садист интим муносабатлар пайтида шунчаки бўғиб туриш билан кифояланади (ёки пичоқ, ўткир тиғли буюмлар билан оғир тан жароҳати етказади). Китоб кузатишлар асосида ёзилган бўлиб интим муносабатларга киришиш пайтида 10-15 нафар қизларни роҳат учун ўлдирган қотиллар ҳақида дахшатли реал ҳикоялар берилган. (Парфюмер романи эсингизга тушдими?) Садизм ёшликда берилган ҳаддан азоб, таҳқирлаш, болага нисбатан ишончсизлик ёки невростения ва эпилептик ҳолатлардан сўнг намоён бўлади. Некрофиллар бу энди ўта жирканч ва дахшатлилар. Некрофиллар мурда билан жинсий алоқага киришиб шу орқали ўз майлни қондирувчилар ҳисобланади. Некрофиллардан бири мурда билан алоқага киришиб кейин уни денгизга улоқтириб, икки кундан сўнг яна денгиздан тортиб чиқариб яна интим муносабатга киришгани қайд этилган. Некрофиллар йиллар мобайнида даволаниб ижтимоий ҳаётга қайтгандан сўнг ҳам маълум бир муддат ўтгач бу дарди яна ҳуруж қила бошлаган. Мазоҳизм эса садизмни акси бўлиб у ҳақида кейинроқ ёзаман. https://www.instagram.com/p/CFv5ev3jaRe/?igshid=1r6oz6urfl82e Китобни ўқиш учун Каналга уланиш👉@kitobxorr