Содержимое
📚Уруш ташвиқотининг асосий тамойиллари инглиз дипломати Лорд Понсонби томонидан 1928 йилдаги "Уруш пайтидаги ёлғонлар" китобида баён қилинган. Ушбу тамойилларнинг моҳияти қуйидагилардан иборат: 1) Биз урушни хоҳламаймиз. Aсосийси, одамларни "ёмон одамлар" биздан нафратланиши ва аллақачон урушни бошлашганига (ёки бошлашга тайёр) ишонтиришдир. 2) Уруш фақат душманнинг айби билан олиб борилади. "Бошқалар" урушни бошладилар ёки кундан-кунга тезроқ бошлашни режа қилишяпти. Биз ўзимизни ҳимоя қилишга "мажбурмиз". 3) Қарама-қарши мамлакат раҳбари тирик иблисдир. Сизга бутун бир ўзга халқни ёмон кўрсатиш шарт эмас, деб ёзган Понсонби. Шунчаки душман қиёфасини шахслаштириш лозим. "Душманлар" раҳбари руҳий касал, ақлдан озган, бузуқ одам эканлигини аҳолига кўрсатиш керак. 4) Биз ўз манфаатларимиз учун эмас, балки адолат учун курашмоқдамиз. Ҳар қандай урушда инсонпарварлик сабаблари таъкидланиб, биринчи навбатда иқтисодий мақсадлар кўзлансада буни одамларга билдирмаслик керак. 5) Душман атайлаб шафқатсизлик қилади, биз эса тасодифан. Душман томонидан содир этилган ваҳшийликлар ҳақида маълумотни иложи борича тезроқ тарқатиш керак. Бундай ҳаракатлар айнан уларга хос эканлигини кўрсатиш керак. 6) Душман тақиқланган қуроллардан фойдаланади. 7) Бизнинг йўқотишларимиз унчалик кўп эмас, душманнинг йўқотишлари жуда катта. 8) Маданият, санъат намояндалари ва зиёлилар бизнинг ишимизни қўллаб-қувватлайдилар. 9) Бизнинг вазифамиз муқаддасдир. 10) Бизнинг тарғиботимизга шубҳа қиладиган киши хоиндир. 👉@kitoblog👈