Содержимое
💬У вақтларда Нехлюдов ҳақиқий мен деб ўзининг руҳий дунёсини билар,- энди эса соғлом, бақувват қуруқ танасини, ҳайвоний нафсини мен деб ҳисоблар эди. Ундаги бу даҳшатли ўзгаришига сабаб фақат шу эдики, у ўзига ишонмай, бошқаларга ишонадиган бўлиб қолган эди. Узига ишонмай, бошқаларга ишонадиган бўлиб қолганига сабаб шу эдики, ўзига ишониб яшаш ниҳоятда оғир эди: ўзига ишониб яшаганда ҳар қандай масалани жон койитмай хурсандчилик қилиш пайида бўлган ҳайвоний нафсининг фойдасига эмас, балки деярли ҳамма вақт унинг зарарига ҳал қилиш керак бўларди; бошқаларга ишониб яшаганда эса, ҳеч нарсани ҳал қилишнинг ҳожати йўқ, ҳаммаси ҳал қилинган ва доим маънавий ҳаёт зарарига, ҳайвоний нафсининг фойдасига ҳал қилинган бўларди. Бундан ташқари, ўзига ишониб яшаганда у доим одамларнинг маломатига қоларди, бошқаларга ишонганда эса, атрофини ўраб олган одамларга манзур бўларди. 📚Л. Толстой—Тирилиш 👉@kitoblog👈