TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #702

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,240Количество просмотров
Опубликован12 окт.12.10.2020, 12:31
Содержимое поста

Содержимое

​Бугунги демократия Демократия бешиги ҳисобланган Қадимги Грецияда демократияга салбий муносабатда бўлишган. У "оломон бошқаруви" ни англатган. Омманинг билимсизлиги (табиийки бошқарувга нўноқлиги) ва етарли мулкка эга эмаслиги сабаб Платон демократияни энг ёмон бошқарув шакли деб ҳисоблаган. ХIХ асрга қадар "демократия" атамаси "оломон бошқаруви" ни билдирувчи камситувчи маънога эга эди. Aммо бугун ҳаммамиз демократмиз. Бугун демократия трендга айланди. Либераллар, консерваторлар, социалистлар, коммунистлар, анархистлар ва ҳатто фашистлар демократия фазилатларини улуғлашга ва ўзларининг демократик мандатларини намойиш қилишга тайёр ҳолга келишди. 20-асрнинг охирига келиб асосий мафкуравий тизимлар битта-битта қулаши оқибатида эса демократия тўлқини аввалгидан ҳам баланд кўтарилгандек бўлди. Социализм ўзининг жозибадорлигини йўқотди, капитализмнинг фойдалари тобора шубҳали бўла бошлади - бу вазиятда демократия, эҳтимол, замонамизнинг сиёсий манзарасидаги ягона ишончли таянчи бўлиб кўрина бошлади. Aмалда демократия моделларидан энг кенг тан олингани - либерал демократия. Унинг асосий ҳусусиятлари қуйидагилар: — Доимий сайловларга асосланган, вакиллик шаклидаги демокртия; — Партияларнинг рақобати ва сайлов тизими асосида иш олиб борилиши; — Давлат ва фуқаролик жамияти ўртасида аниқ тафовутни сақлаши ва мустақил ижтимоий гуруҳлар, хусусий мулк мавжуд бўлишига имкон беради. Шунингдек, либерал демократик тизимларнинг амалда қандай ишлаши баҳсли масала. Плюрализм нуқтаи назаридан унинг асосий устунлиги шундаки, у фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ва сиёсатчиларнинг жамият олдида ҳисобдорлигини рағбатлантиради. Элитист назариётчилар сиёсий ҳокимият имтиёзли озчиликнинг қўлида тўпланиш тенденциясига эга эканлигини таъкидлашади. "Янги ўнг" назариётчилари жамиятга "демократик юкланиш" кўп тушушидан хавотирга тушадилар. Ва ниҳоят, марксистлар демократия ва ўзаро капитализмнинг мос келмаслиги ҳақида фикр билдиришади. Гарчи "либерал демократия" сўзлари бирга қўлланилсада демократия ва либерализм соф маънода бир-бирга мос эмас. Чунки демократияда халқ манфаатлари индивидуал манфаатлардан устунроқ ҳисобланади. Халқ бошқарувида одамлар ўзаро бир бирининг эркинлиги борасида ҳам хукм чиқарадилар. Демократия бу одам мустақил ўз-ўзини бошқарадиган эмас, балки бошқаларни бошқариши мумкин бўлган тизим. Э.Хейвуд—Политология 👉@kitoblog👈