Содержимое
Ҳеч сезганмисиз баъзан тармоқда ўз режа, мақсадларингиз ҳақида ёзгач, негадир энди бу ишларни амалга оширишга мотивация йўқолади. Кўпинча одамлар бошқалардан қўллаб қувватлаш, мақтов эшитиш учун баъзан ўзидаги тўлиқмаслик комплексини бартараф этиш учун ўз мақсадлари, ғоялари билан ўртоқлашади. Бу ҳолатда одамлар гўёки шу орқали "менда бари жойида" демоқчи бўлади. Эслаб қолинг, агар сизда мақтанишга хоҳиш кучли бўлса, бу кейин сиздаги ўша ишларга мотивацияни ўлдиради ва бунга илмий асос бор. Чунки миямиз амалий ҳаракат ва тасаввурдаги ишларни бир биридан фарқлай олмайди. Aгар биз кўчада юраяпмиз деб тасаввур қилсак, миямиз гўёки бу айни дамда содир бўлгандек ишлай бошлайди. Режалар билан ҳам шундай, агар биз уларни таъкидлаб, айтаверсак, миямиз бу ишларни ҳақиқатда амалга ошди деб ўйлай бошлайди. Ҳаммага ўз мақсадларини айтавериш, мияда бу мақсадлар амалга ошгандек таасурот қолдиради ва мия гўё амалга оширилган ишлардан қониқиш хосил қилиб, мотивацияни ўлдиради. Кўпинча одамлар камтарликдан ҳам ўз натижаларини намоён қилиш учун фойдаланишади. Қайсидир қиз ўзига ҳадеб гап отаверишларидан ғаши келишини , бошқа кимдир унга жуда кўп лойиҳалардан таклиф борлиги учун стрессдалигини таъкидлайди. Гарвард бизнес мактаби тадқиқотчилари асли бу одамлар ҳам камтарликдан ўзи ғурурланадиган натижаларга эътиборни ошириш учун фойдаланишини таъкидлаган. Камтарликдан улар ўзлари ва ўз натижаларни кўрсатиш учун фойдали йўл сифатида фойдаланишади. Умуман одамлар мақтанчоқларни, камтарлардан кўра яхши кўришини аниқланган. Зеро мақтанчоқлар бизга самимийроқ кўринади. Умуман олганда мақтаниш ва камтарликнинг ҳам ўз меъёри бор, муҳими биз бу меъёрни ўзимиз учун тўғри белгилай олишимизда. 👉@kitoblog👈