TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #707

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,120Количество просмотров
Опубликован15 окт.15.10.2020, 06:49
Содержимое поста

Содержимое

​Бугунги кунда йирик корпорациялар дунёнинг ўнлаб мамлакатларида юз минглаб ёки ҳатто миллионлаб ишчиларни иш билан таъминлайдиган энг муҳим ишлаб чиқарувчилардир. Икки юзта йирик корпорация дунёдаги умумий маҳсулотнинг тахминан 10 фоизини ишлаб чиқаради. Ҳисоб-китобларга кўра ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг халқаро савдосининг 30-50 фоизи аслида битта фирма ичидаги савдо ёки турли хил мамлакатларда фаолият юритадиган ягона мультимиллий корпорация (MNC) ёки трансмиллий корпорация (TNC) таркибига кирадиган ресурслар ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар айирбошланиши ҳисобланади. Таиланднинг Чонбури шаҳридаги Тоёта двигател заводи ўз маҳсулотини Япония ёки Покистондаги Тоёта йиғиш заводларига "сотишда" Таиланддан ушбу мамлакатларга экспорт қилувчи ҳисобланади, аммо бундай этказиб бериш ҳақиқий бозор битимлари эмас. Бу тарзда сотиладиган маҳсулотларнинг нархи бозордаги рақобатдош кучлар томонидан эмас, Японияда жойлашган штаб-квартирадан белгиланади. 📚Х. Дж. Чанг— Иқтисодиёт қандай тузилган 👉@kitoblog👈