Содержимое
💬Баҳс юритиш тактикаси Баҳснинг асосий вазифаси ўз ҳақлигингизни исботлаш эмас, балки далилларни рад этиш ёки тасдиқлаш орқали умумий ечимга келишдир. Aгар рақиблар бир-бирини тинглашга ва муросага келишга тайёр бўлса, баҳс конструктив бўлади. Aкс ҳолда, у маъносиз бўлиб қолади ва низо(конфликт) билан тугаши мумкин. Т&P сайти баҳс тактикалари ва мантиқий фикрлаш сирлари бўйича қуйидаги тавсияларни беради. ✅Баҳсни қачон бошлаш керак Aгар суҳбатдошлар умумий мақсадни кўзламаса - муаммога ечим топиш ёки умумий фикрга келишни ўйламаса баҳс конструктив бўлиши мумкин эмас. Рақиблар ўзларининг ғаразли ниятлари билан ўз позицияларини исботламоқчи бўлганларида, бундай диалог зиддият билан тугайди. Самарали баҳс сизга нафақат муаммони ҳал қилишга, балки янги нарсаларни ўрганишга, баҳслашиш маҳоратини оширишга ва шаҳсий фикрларингизни шакллантиришга имкон беради. ⛔️Қайси ҳолларда баҳслашмаслик лозим: ➖Баҳс мавзуси бўйича етарли маълумотга эга эмассиз ва ўз нуқтаи назарингизни тасдиқловчи далилларни келтира олмайсиз. ➖Рақиблар баҳсдан турли хил мақсадларни кўзлаган. ➖Ўз фикрингизга амин эмассиз ➖Рақибингиз билан фикрингиз бир жойдан чиқади. ➖Баҳс пайтида ҳис-туйғуларингизни жиловлай олмайсиз. ➖Рақибингиз билан фикрларингизни аниқ ифода эта олмайсизлар. Муҳокаманинг низога айланишининг асосий сабабларидан бири шундаки, оппонентларнинг(рақиблар) ҳеч бири ўзларининг ноҳақ эканлигини тан олишга тайёр эмас. Бундан ташқари, суҳбатдошлар мавзуни тўлиқ тушунмаслиги мумкин, шунинг учун баҳс узоқ давом этади ва деструктив бўлиб қолади, чунки унинг мақсади йўқ. Таниқли дастурчи ва тадбиркор Пол Грем ўзининг "Қандай қилиб тўғри эътироз билдириш керак" эссеида низонинг асосий босқичларини акс эттирувчи пирамидани яратди. Даража қанча паст бўлса, баҳс шунчалик фойдасиз. Эссеистнинг сўзларига кўра, кўпинча одамлар пирамиданинг тагида бўлиб, шахсиятга ўтиб кетишади. Ҳақорат - ноҳақларнинг далилидир Жан-Жак Руссо Aгар рақиблар эгоцентрик мақсадларни кўзлаб, ўз фикрларини ўтказишга интилса, баҳс деструктив бўлади. Бундай мулоқотлар боши берк кўчага олиб келади. Aгар сиз суҳбатдошнинг ушбу позицияга ўтганини тушунсангиз, яхшиси баҳсни тўхтатган маъқул. Давоми бор.. 👉@kitoblog👈