Содержимое
📝Энгельс ва Гоббс асарларини ўқияпман. Қарама қарши фикрларга эга икки асарни бирдай ўқиш ғалати экан. Энгельс индивидуал одамлар манфаати бошқаларга мос тушгани учун улар ҳамжиҳатликда, коммунистик тизимда яшаши лозимлигини айтади. Бундай жамиятда одамлар яшаш учун ўзаро рақобатга киришмайди, чунки жамият фаровонлиги, алоҳида одамнинг ҳам фаровон яшашига олиб келади. Умумий манфаат алоҳида манфаатлардан афзал ҳисоблангач шаҳсий манфаат йўлидаги жиноятлар бўлмайди. Урушларга барҳам берилади. Маъмурий идоралар ва жараёнлар қисқариб, давлатнинг таъсири камаяди. Гоббс эса тартибга солиб турувчи давлат бўлмаса, ҳамма бир бирига қарши жангга киришиб кетишини айтади. Давлат умумий мулкка эгалик қилиб уни тўғри тақсимлашни амалга оширади дейди. Давлат(суверен) адолат ва умумий фаровонлик йўлида ҳусусий мулкни тақсимлаб бериши айтилади. Суверен(монарх) умумий манфаат, ҳавфсизлик, тинчлик йўлида бирон фуқарога адолатсиз тақимлашни амалга оширган бўлса у буни адолатсизлик деб, қарши чиқмаслиги лозим, чунки суверенга уларнинг ўзлари шу олий ваколатни беришган. 🔹Қай бири адолатли ва тўғрироқ бўлиши мумкин? 👉@kitoblog👈