TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #737

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,410Количество просмотров
Опубликован30 окт.30.10.2020, 12:26
Содержимое поста

Содержимое

... инсон ўзининг аслида ким эканлигини тугал англаб етиши учун бутун бошли ҳаётини идрокининг зийрак-синчков назорати остида яшаб ўтиши зарурдир, ўшанда ҳам бу ҳаммага насиб қилавермаса керак деб қўрқаман, қолаверса, бу энди том маънода ҳаёт ҳам бўлмайди... Қисқаси, кўпчилик, шу жумладан, камина ҳам, ўзининг ким, нима, қаердан, қаёққа эканлигини тушунолмай, айримлари эса, энг даҳшатлиси, ҳаттоки шунақанги саволлар қўйилиши мумкинлигидан ҳам бехабар ҳолда, сўқирликда ўтиб кетиш бахтиқаролигига маҳкум... Эҳтимол, бу саодатдир... Мирзакалон Жўраев @kitobxonam