TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #741

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,410Количество просмотров
Опубликован2 нояб.02.11.2020, 02:00
Содержимое поста

Содержимое

🔹Ҳаётга турли ракурслар Одатда, ўғри, қотил, жосус, фоҳиша ва ҳоказолар ўз касбларини ёмон деб ҳисоблаб ор қилишлари керак, деб ўйлайдилар. Аслида шунинг тамомила акси бўлади. Тақдир ва гуноҳлари — хатолари туфайли бир алпозга тушиб қолган кишилар, тутаётган ишлари қанчалик нотўғри бўлмасин, турмуш ҳақида шундай бир хулосага келиб қўйган бўладиларки, назарларида ҳозирги тутган ўринлари ва қилаётган ишлари яхши ва эътиборли бўлиб кўринади. Шу фикрлари йўққа чиқмаслиги - учун одамлар, беихтиёр, турмуш ҳақидаги фикрларини тан оладиган ва ўзларининг унда тутган ўринлари яхши эканлигини инкор этмайдиган кишилар доирасидан чиқмасликка ҳаракат қиладилар. Ўғрилар эпчилликлари, фоҳишалар бузуқликлари, қотиллар бағритошликлари билан мақтанишса, биз танг қоламиз. Биз бу аҳволга шунинг учун ҳам танг қоламизки, бу одамлар яшаган доира, муҳит жуда чекланган, биз эсак шу муҳитдан четдамиз. Лекин шуниси ҳам борки, бойларнинг ўз бойлиги, яъни таловчилиги билан мақтангани, лашкарбошиларнинг ўз ғалабалари, яъни қонхўрликлари билан мақтангани, ҳокимларнинг ўз қудратлари, яъни зўравонликлари билан мактангани шу ҳодисанинг худди ўзгинаси эмасми? Бу одамларнинг ҳаётида ўз мавқеларини оқлаш учун ҳаёт ҳақидаги, эзгулик ва ёвузлик ҳақидаги тушунчани бузаётганликларини кўрмаслигимизнинг сабаби шундаки, шу тариқа тушунчаси бузуқ кишилар доираси катта, бунинг устига ўзимиз ҳам худди шу тоифа одамларданмиз. 📚Л. Толстой—Тирилиш