Содержимое
Менталитет Ушбу атаманинг таърифи француз олими Люсен Левий-Брюл (1857-1939) томонидан таклиф қилинган. Ибтидоий халқларнинг жамоавий ҳаётини ўрганиб чиққан олим "коллектив тасаввур" деб менталитетни таърифлаган. Немис файласуфи Эрнест Кассирера (1874-1945) дунёни ва табиатни идрок этиш орқали менталитет пайдо бўлишини тушунтирган. Менталитет - бу маълум бир гуруҳ (этнос, халқ, миллат) га хос бўлган, одат бўлиб қолган фикрлаш тарзи. Менталитет - турли қарашлар, ахлоқий қадриятлар, хулқ-атвор нормалари, дин ва эътиқодлар, ҳаётий кўрсатмалар ва маданий хусусиятларнинг мураккаб тизимини ўзида акс эттиради. Ушбу тасаввурлар тўплами маълум бир гуруҳ одамларининг хулқ-атвори, муносабатлари ва ҳис-туйғуларида ифодаланади ва у онгсиз, мулоҳаза юритишни талаб этмайди (Герд Телленбах 1903-1999). Менталитет асрлар давомида шаклланиб, инсон онгида мустаҳкам ўрнашиб боради. У одамнинг бошқа мамлакатга кўчиб ўтиши ёки бошқа этник гуруҳга "кириши" туфайли ўзгариб қолмайди. Ўзгариш фақат бир неча авлоддан кейин содир бўлади. 👉@kitoblog👈