Содержимое
📝 Дунёда энг кўп тарқалган фикр, ҳар бир кишининг ўзига хос маълум бир хусусияти бўлади, хунифеъл, ақлли, аҳмоқ, ғайратли, ялқов одам бўлади ва ҳоказо деган фикрдир. Лекин одамлар бунақа бўлмайди. Биз одам ҳақида у кўпинча баджаҳл эмас, хушфеъл бўлади, кўпинча аҳмоқ эмас, ақлли, ялқов эмас, ғайратли ёки аксича бўлади дейишимиз мумкин; лекин бир одамни агарда, у хушфеъл ёинки ақлли, десанг-у, бошқа бирини жаҳлдор ёки аҳмоқ десак нотўғри гапирган бўламиз. Биз бўлсак доимо одамларни шундай ажратамиз. Бу нотўгри. Одамлар дарёдек гап: ҳаммасининг суви бир хил, хамма жойда ўша сув, лекин дарё гоҳ кенг бўлади, гоҳ тор, гоҳ тез оқади, гоҳ секин, суви гоҳ тиниқ бўлади, гоҳ лойиқа, гоҳ совук, гоҳ илиқ бўлади. Одамлар ҳам шундай. Ҳар бир одамда ҳамма инсоний хусусиятларнинг куртаги бўлади. Одам шу хусусиятларнинг гоҳ бирини, гоҳ бошқасини намоён қилади, баъзан ўша одамнинг ўзи бутунлай ўзгариб кетади. 📚Лев Толстой—Тирилиш