TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #751

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,250Количество просмотров
Опубликован9 нояб.09.11.2020, 03:29
Содержимое поста

Содержимое

​​Салом, дўстлар! Сизларни ПсихоСферанинг (shahisblog) муаллифи Шаҳзода Саъдуллаева билан биргаликда #psy_read хештеги остида ўтказиладиган Психология ва Китоблар номли танловимизга таклиф қилиб қоламиз. Танлов 22-ноябрь Халқаро Психологлар Куни муносабати билан ва ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш мақсадида ташкиллаштирилди. Шартлар: 1. Китоблар ва психологияни бир-бирига маҳорат билан боғлаб, 10-15 та (!) гапдан иборат матн ёзинг. (Мисол учун, китобларнинг инсон психологиясига таъсири ёки китобларнинг инсон психологиясини англашда ёрдами ва ҳкз. каби боғлаб) 2. Ёзган матнингизни #psy_read хештеги билан 21.11.20 соат 22:00 га (Ўзбекистон вақти билан) қадар @readnrollcontact_bot ёки @Shahish_bot га юборинг. Матнни ҳар иккала каналга юборсангиз ҳам, матнингиз фақатгина бир каналда қўйилади. 3. Танлов қатнашчилари @shahisblog ва @readnroll каналларига аъзо бўлишлари керак. Ғолиб бўлган инсон икки канал аъзоси бўлмаса, ўйиндан четлатилиб, ўрнига бошқа бир инсон ғолиб сифатида танланади. Соврин: 1. Ғолиблар сони жами 3 та бўлиб, ғолиб бўлган инсон хоҳлаган китоб дўконидан (asaxiy.uz, book.uz ва шу кабилар) қуйидаги ваучерларни ютиб олиш имкониятига эга: 1-ўрин: 100 минг сўмлик ваучер 2-ўрин: 75 минг сўмлик ваучер 3-ўрин: 50 минг сўмлик ваучер 2. Қатнашчилар томонидан жўнатилган матнлар мазмуни, тузилиши ва ёзувчининг маҳоратига кўра 3 ҳакам томонидан баҳоланади: - Садриддин Шамс - Ўктам Уринтаев - Рустам Нарбаев 3. Танлов ғолиблари 22.11.20 куни эълон қилиниб, ваучер-совғалар 1-2 кун давомида ғолибларга жўнатилади. Барчангизнинг фаоллигингизни ва матнларингизни кутиб қоламиз. Ҳурмат билан, @readnroll ва @shahisblog