Содержимое
📚Омма олдига бутун мақсадлар қўйиш керак, уларнинг тафсилотига ҳожат йўқ. Дейлик, юзлаб жиноятларнинг талафоти биргина улкан жиноятникидан кўпроқ бўлиши мумкин. Бироқ юзлаб майда жиноятлардан кўра битта каттароқ жиноят омма тасаввурига кучлироқ таъсир ўтказади. Бир неча йил олдин Парижда юзага чиққан эпидемия беш мингга яқин инсон ўлимига сабабчи бўлди, бироқ халқда ҳеч қандай таассурот қолдиролмади. Бунга сабаб, воқелик бир бутун сифатида кўрилмай, ўлим сони тўғрисидаги статистика ҳафталик газеталарда бериб борилганида эди. Бироқ, айни ўша пайтда беш минг эмас, балки беш юз кишини ўлимига сабаб бўладиган бирон ҳодиса яхлит воқелик сифатида рўй берганида, дейлик Эйфел минораси йиқилиб тушганида, бу воқеа оломон тасаввурига жиддий таъсир кўрсатган бўларди. Бошқа бир мисол: янгиликларда Атлантик кемаси хавф остида эканлиги эълон қилинади. Бу хабар оммага таъсир этади ва омма бир ҳафта давомида хавотирда юради. Бироқ расмий манбалар 1894-йилнинг ўзида 850та юк кемалари ва 203та оддий кемалар йўқолгани тўғрисида хабар беришганда, ҳеч ким парвойига ҳам илмайди. Омма ҳеч қачон давомий йўқотишларга хавотир билан қарамаган, унинг эътиборини Атлантик кемасининг хавф остида қолишига ўхшаган яхлитвоқеликлар жалб қила олади. Омма тасаввурига таъсир ўтказадиган нарса маълумотнинг ўзи эмас, балки уни етказиш услубидир. Уларга маълумотни ғайриоддий йўлда етказиш керак, токи уларнинг мияси буни оддий шаклда қабул қила олмасин. Оммада таассурот уйғотиш санъатини эгаллаш бир пайтнинг ўзида оммани бошқариш санъатини эгаллашдир. 📒Г. Лебон — Омма психологияси 👉@kitoblog👈