TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #768

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры2,110Количество просмотров
Опубликован15 нояб.15.11.2020, 07:35
Содержимое поста

Содержимое

​🙇🏻‍♂Мутолаадаги ҳолат ➖ Китобни доим кўздан 30-40 см масофада, 45 даражада ушланг. БУ дегани столда ўтирганингизда китоб тагига 5-7 см ли бирор нарса, қалинроқ бошқа китоб қўйсангиз бўлади(расмда кўрсатилган) ➖Тезкор ўқиш техникасини қўллаш учун тўғри ўтирган ҳолда ёки тик турган ҳолда китоб ўқинг. Тўғри ётиб, диванга суяниб ўқишни ҳам ёқтирамиз, аммо бу тана учун ҳам, кўз учун ҳам зарарли. Кейин бунда тез ўқиш ҳақида унутсангиз ҳам бўлади. Одатда, ётиб ўқисак тез уйқу келади. ➖Қийин китоблар, матнларни ўқишдан олдин жисмоний машқлар билан ўзингизни енергияга бойитинг. Қўлларни кенг очиб ёпинг, бармоқларни қимирлатиб гимнастика қилинг. Ҳатто ўтириб туриш, отжимание каби машқлар ҳам энергияга бойитиб, тетиклаштиради. Мияга кислород бориши тезлашади, демак ўқиб фикрлаш осонлашади. Бунга 3-5 дақиқа сарфлаш мумкин. ➖Мутолаа давомида ҳар 30-60 дақиқада танаффус қилинг. Ташқарига чиқинг, бироз юринг, жисмоний иш билан шуғуллансангиз бўлади. Бунга 5-10 дақиқа вақт кетиши мумкин. ➖Ҳаддан зиёд ёруғ ёки қоронғи ҳонада ўқиманг. Бу ҳам тез ўқишга ҳалақит қилади. Ёруғлик одатда турли жойдан тушиб тургани маъқул. Кейин ўқиётганингизда китобга соянгиз тушиб қолмаслиги керак. 👉@kitoblog👈