TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #771

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,530Количество просмотров
Опубликован16 нояб.16.11.2020, 03:41
Содержимое поста

Содержимое

📚Ғарбнинг маълум фалсафий оқимининг асосида инсон – ташландиқ, яъни у бу дунёга ташлаб кетилган ва, бинобарин, унинг ўзидан ўзга ёрдамчиси ҳам, халоскори ҳам йўқ, деган қараш мавжуд. Ҳаёт бунинг каби юзлаб, минглаб «назариялар» учун асос бераверади. Ҳатто айтиш мумкинки, даҳрий учун ҳам, диндор учун ҳам бу дунёда оқлов-сабаблар тўлиб-тошиб ётибди. Эҳтимол, одамзоднинг ўзидан ўзга таянчи йўқ, деган даҳриёна қараш Ғарб дунёсининг моддий-техникавий жиҳатдан илгарилаб кетишига сабаб бўлган ўнлаб, юзлаб омиллардан биридир. Швейцар психиатри Карл Густав Юнг эса, Шарқ инсонининг руҳий жиҳатдан бақувватлигига ҳавас билан қарайдики, Румийда айни шу нарсанинг моҳияти билан чуқур танишиш имкони бор. 📒У. Ҳамдамов — "Ичиндаги ичиндадир" кириш қисми. 👉@kitoblog👈