Содержимое
📚Катта шахмат тахтасида Ўзбекистоннинг ўрни. Збигнев Бзежинскийнинг “Катта шахмат тахтаси” асари асосан Американинг гегемонлик стратегияси ва келажакдаги геосиёсати ҳақида сўзласада унда бошқа давлатлар Россия, Ўрта Осиё ва Ўзбекистон геосиёсати ҳақида ҳам анча-мунча маълумотлар бор. 📌Жумладан, Бзежинский Қозоғистон худудда қалқон вазифасини бажарса, Ўзбекистон турли миллатлар ҳиссиётинг қалби эканини айтиб ўтади. Қозоғистон Россия билан чегарадош ва шу сабабли Ўрта Осиё давлатарини Россиянинг жисмоний босимлардан сақлаб туради. Лекин Қозоғистонда рус миллати вакиллари ҳам кўп, шунинг учун миллийлик туйғусини бутун аҳолида уйғотиш, миллий ғояга бирлаштириш қийин. 📈Бу борада эса Ўзбекистонда устунлик юқори албатта. Региондаги энг кўп сонли аҳоли ва айниқса аҳолининг 75% бир миллат; ўзбеклардан(1997-99-йй) ташкил топгани мамлакатда национализмга урғу беришни осонлаштиради. Шунингдек, янги давлатни хукумат Темурийлар давлати авлодларидан деб ҳисоблашлари ҳам, аҳолида тарихий аждодларга ғурур билан ёндошув туйғусини осонгина уйғотади. Ўрта Осиёда айнан Ўзбекистон ўз давлатининг, миллатнинг субъектив натижаларини кўз-кўз қилишда бошқа давлатларга нисбатан олдинги ўринда. Ички конфликтларга қарамай, ҳеч қачон илгариги колониал статусга қайтмаслигини давлат шу сигналлар орқали билдиради. Бундай миллий руҳга бирлашишда, Ўзбекистон бошқа Ўрта Осиё мамлакатлари учун наъмуна бўла олади ва келакжакда регионнинг янги лидери бўлишга бош номзод ҳисобланади. 🇺🇸Америка Ўрта Осиёга ўз таъсирини ўтказа олиш учун анчайин узоқ жойлашган, Россия эса аксинча анчайин яқин бўлсада империялик таъсирини ўтказиш учун иқтисодий жиҳатдан кучсиз. Бу борада Америка ҳудуддаги давлатлар учун жозибалироқ ҳисобланади. Аммо, Россия шу сиёсий кучи блан ҳам Ўрта Осиёга турк, эрон қизиқишини қисман жиловлаб тура олади. Агар Россия Озарбайжонни ўз таъсирига бўсиндира олса, Ўрта Осиё давлатларини Еворпадан буткул изоляция қилиб қўяди. Ана шунда энди ҳудуддаги бўйсиндириш қийин бўлган давлатлар Ўзбекистон ва Туркманистонга маълум босим ўтказа олади. 💬 Лекин Ўрта Осиё давлатларининг ўзаро муносабатларига баҳо бериб ҳам ҳудуд келажаги буткул мавҳум эканини айтиш қийин эмас. Збигнев Бзежинский-Катта шахмат тахтаси.1997 й. Бошқаларга ҳам улашинг! 👉@kitoblog👈