TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
#Winter_Is_Coming Қиш. Қор. Қаҳва ичиб китоб ўқишнинг айни пайти?!... Но, но. Йўқ. Қиш биз учун ҳақиқий синов. Идеализм бизларда реализм билан тўқнаш келади. Аксарият одамлар уйни иситиши керак, чироқ йўқ. Сув музлаган. 21 асрда ҳам ҳатто энг бирламчи эҳтиёжлар билан аҳоли қониқарли таъминланмаган. Ҳар куни янгиликларда ис газидан захарланиб ўлган навбатдаги одамлар ҳақида ўқиганимда, иссиқ ўринда бўлган этим бир жунжикади. Янги эр-хотин, бутун бир оила ис газидан... Қиш синов, ҳатто бундан ҳам фойдаланиб қолувчилар кўп. Бу гаплар одатий йўлга 3 баравар йўлкира берилаётган таксида ёзилди. Тугади. Йўқ, аслида бошланди.. @kitoblog