Содержимое
Бу кичик ревью, World Economic Forumнинг асосчиларидан бири бўлган, дунёга машҳур иқтисодчи Клаус Шваб томонидан ёзилган Тўртинчи Саноат Инқилоби китоби ҳақида. Китоб нима ҳақида: - Тўртинчи саноат инқилоби - Industry 4.0 (адашмадингиз); - Тўртинчи саноат инқилоби содир бўлиши учун туртки бўлаётган ҳозирги кундаги жараёнлар ва факторлар; - Тўртинчи саноат инқилобининг қолган уч инқилобдан фарқи; - Тўртинчи саноат инқилобининг таъсир доираси - яъни унинг дунёда қай даражада ёйилиши ва жамият ҳаётини қай тарзда ўзгартириб юбориши; - Тўртинчи саноат инқилоби олиб келиши мумкин бўлган ижтимоий, иқтисодий ва техник ўзгаришлар. Китобни ўқиш кимга тавсия қилинади: - ёшларга; - катталарга; (яъни ҳаммага) - айниқса, ҳукумат тепасида ўтирадиган ва ўтирмоқчи бўлганларга. Китобнинг фойдали томонлари: - ёрқин келажак бўлиши мумкинлигига умид пайдо бўлади; - келажакда талаб катта бўладиган мутахассисликларни аниқлаб олишга ёрдам беради; Китобнинг зарарли томонлари: - китобда тасвирланган ва содир бўлиши тахмин қилинган жараёнлар ва ўзгаришларнинг ҳеч бўлмаса бир қисми бизнинг давлатга қачон етиб келади ёки умуман етиб келадими деб ўйлаб, бошингиз оғриб қолади. p.s. Тарих дарсларини яхши ўқимай, "Биринчи, Иккинчи ва Учинчи саноат инқилоблари қачон содир бўлди-ю, мен қуруқ қолдим" деяётганлар бўлса, гуглни ёрдамга чақиринг. @readnroll