Содержимое
📚Толстой—Тирилиш «Халқ қириляпти, ўзи шунга ўрганиб кетган, ҳатто халқнинг ҳаёти таназзулга йўл олганини кўрсатувчи аломатлар вужудга келган,-болаларнинг ўлиши, хотинларнинг ҳаддан ташқари оғир меҳнати, озиқ-овқатнинг ҳаммага, айниқса қари-қартангларга етарли эмаслиги шуни кўрсатади. Халқ аста-секин шу ҳолга тушиб қолганки, аҳволининг бу қадар даҳшатли эканини ўзи кўрмайди ҳам, бундан нолимайди ҳам. Шунинг учун ҳам биз уларнинг бу аҳволини табиий ва шундай бўлиши керак деб ҳисоблаймиз». Энди халқнинг қашшоқлигининг асосий сабаби, халқни едириб-ичираётган ернинг ер эгалари томонидан тортиб олинганлигида экани Нехлюдов учун очиқ-ойдин эди, буни халқ тушуниб олган ва ҳамма вақт шуни пеш қилади. Ундан ташқари, болалар ва қарияларнинг сут йўқлигидан ўлиб кетаётгани равшан эди. Чунки халқ қўлида мол боқиш, буғдой экиб ундириш ва пичан ўриб олиш учун ер йўқ. Халқнинг бутун қашшоқлиги, ёки ҳеч бўлмаганда халқни қашшоқликка олиб келган асосий сабаб шундаки, халқни едириб-интирадиган ер халқ қўлида бўлмай, заминдорлик ҳуқуқидан фойдаланиб, шу халқнинг меҳнати билан кун кўраётган кишилар қўлида эди. Халққа энг зарур бўлган (шу қадар зарурки, одамлар шу ер йўқлигидан ўлиб кетаётган эдилар) ерни шу қашшоқ халқ ишлаб берарди, шу ердан ундириб олинган буғдойлар чет элга сотилиши, ер эгалари ўзларига шляпалар, ҳассалар, извошлар, ялтироқ нарсалар ва ҳоказо сотиб олиши учун ишлар эди. Илмий жамиятларда, ҳукумат идораларида ва газеталарда халқнинг қашшоқлиги сабаблари ҳамда уни кўтариш ҳақида вайсаймиз-у, аммо халқни ҳақиқатан ҳам кўтариши мумкин бўлган ва халқ учун зарур бўлган ерни унинг қўлидан тортиб олмасликдангина иборат бўлган бирдан бир восита ҳақида ғиринг демаймиз. -Нехлюдов Генри Жоржнинг асосий қоидаларини, унинг мухлиси бўлганини эслади, шуларни унутиб юборганига ҳайрон қолди. Ер хусусий мулк бўлиши мумкин эмас, сув, ҳаво ва қуёш ёғдуси сингари ер ҳам олди-сотди бўлиши мумкин эмас. Ерга ва ернинг инсонларга бераётган имтиёзларига барчанинг баравар ҳақи бор». 👉@kitoblog👈