Содержимое
#Якшанбага_тавсия Ўқувчи Кеча рус киноижодкорлари олган “Ўқувчи”(Ученик) фильмини кўрдим. Фильм Канн кинофестивалида ҳам тақдирланган экан. Кинода диний мутаасиблик қандай оқибатларга олиб келиши яққол кўрсатиб берилган. Бош қахрамон Венямин мактаб ўқувчиси. У онаси билан яшайди ва Инжилни ўқишга муккасидан кетган. У ҳаётдан, одамлардан юз ўгириб зоҳидлардек яшашга ўтади. У Инжилдаги ҳар бир оятларни айтиб бера олади ва ҳаётда ҳам ҳудди китобда ёзилганидек яшаш тарафдори. У жамият аҳлоқини айнан муқаддас китобларда ёзилгандек бўлишини хоҳлайди. У қизларнинг бикини кийишига, мактабда жинсий тарбия ва эволюция мавзулари ўтилишига қарши. Гомосексуалларга буткул қарши. Черков ва роҳибларнинг турли удумларига ҳам қарши. Умуман фильмда юқоридаги барча мавзулар алоҳида қамраб олинган. Фильмда мана шу биз интернетда баҳслашиб ва жар солиб юрадиган ҳолатларинг реал ҳаётдаги оқибатлари кўрсатилган. Қисқаси, фильмни барчага тавсия қиламан. Кўплаб маълумотларга эга бўласиз ва жиддий ҳаётий зиддиятларни кўрасиз. Фильм қатъий +18. 👉@kitoblog👈