TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #803

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,070Количество просмотров
Опубликован2 дек.02.12.2020, 15:59
Содержимое поста

Содержимое

Баъзи халқаро ташкилотларнинг аҳамияти шундаки уларнинг пуллари бор. Жаҳон банки ва бошқа "минтақавий" кўп қиррали банклар, асосан бой давлатлар ҳукуматига тегишли бўлиб, ривожланаётган мамлакатларга кредитлар беради. Қарз олишда улар хусусий сектор банкларига қараганда қулайроқ шартларни (паст фоиз ставкалари, узоқ муддатлар) таклиф қилишади. Халқаро Валюта Жамғармаси (МВФ) молиявий инқирозга учраган мамлакатларга улар хусусий бозордан ололмайдиган қисқа муддатда катта миқдордаги кредитлар беради. Жаҳон банки, ХВФ ва шунга ўхшаш бошқа молиявий ташкилотлар қарз олувчи давлатлардан аниқ иқтисодий чораларни қўллашни талаб қиладилар. Аммо Жаҳон банки ва ХВФ танлаган шартлар бой давлатлар ҳолатига мос, аммо камдан-кам ҳолларда қарз олувчи давлатлар учун фойдали бўлади. Бунинг сабаби шундаки, ушбу молия институтлари "бир доллар — бир овоз" қоидасини қўлловчи корпорациялардир. Улар акцияларининг аксарияти бадавлат мамлакатларга тегишли, шунинг учун ҳам айнан бой давлатлар нима қилишни ҳал қилишади. Энг муҳими шундаки, АҚШ Жаҳон Банки ва ХВФда қонуний вето ҳуқуқига эга. Чунки ушбу муассасалардаги энг муҳим қарорлар 85 фоиздан ошиқ овозини талаб қилади. Қўшма Штатлар эса акцияларнинг 18 фоизига эгалик қилади. Бу дегани АҚШ қайсидир қарорга кўнмаса бошқа барча давлатлар биргаликда ҳам бу қарорни қабул қила олмайди. 📚Х. Дж. Чанг— Как работает экономика 👉@kitoblog👈