TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
Шу китобларни тезроқ тугатсам яхши бўларди. Ўзимдан кўнглим тўларди🙂 Лекин мағзини чақиб ўқиш ҳам мароқли. Шунчаки барибир кўпроқ вақт ажратиш керак. Тепада биринчи турган китоб К. Островитяновнинг "Политическая экономия" китоби жуда ёқяпти. Бугунги жамиятдаги, иқтисодиётдаги ҳолатларни тушунишга ўта мақбул экан. Китобда ибтидоий пайтлар, қулдорлик, феодализм, капитализм ва коммунистик жамиятлар, тизимларнинг қандай вужудга келиши батафсил содда тушунтирилган. Меҳнат тақсимотининг аҳамияти, ишлаб чиқариш воситалари мураккаблашуви ва шу орқали бугунги синфлар вужадга келиши ҳақида қимматли маълумотлар кўп. Қисқаси ҳаммага тавсия. 👉@kitoblog👈