TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #824

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,260Количество просмотров
Опубликован8 дек.08.12.2020, 03:00
Содержимое поста

Содержимое

📚Ф.М.Достоевский—Ойдин тунлар «Оний ҳаловат! Бир инсон умрига кифоямас-ми, бу?» Ойдин тунлар асарини аслида бундан анча йиллар олдин ўқигандим, ўшанда оддий севги қиссасидек таасурот ўйғотганди,ҳолос. Аммо бу гал асарни ўқир эканман, барча ҳиссиётларни бошдан ўтказгандек, бош қаҳрамоннинг кечмишларини, психологик ҳолатини ўз кўзим билан кўриб тургандек бўлдим. Бош қаҳрамон бир ҳаёлпараст йигит. Лекин у ортиқча маиший нарсаларга бош қотириб ўтирмайди, уларни ҳаёл қилмайди. Нураган уйлар, атрофдаги одамларнинг фаолияти, кўчадаги одамалар унга бегона, арзимас нарсалар.Унинг ҳаёлида ўзга олам бор, у шу оламида яшайди. Ўзи қай бири ҳақиқий ҳаёт эканига ҳам шубҳа қилади. Тушида капалакка айланиб қолган Хитой ҳукмдорини ёдга солади.Ўшанда ҳукмдор асли туши ҳақиқий ҳаётми ёки яшаётган умри тушми деган саволлар гирдобида қолганди. Бизнинг ҳаёлпарастнинг эса нафақат турмушда омади келмаган, балки шаҳсий ҳаётда ҳам. У энди ўзи танишган гўё иккинчи ярми деб ўйлаган қизни учратгандаёқ, бир кичик тарсаки олди: "Уни яхши кўриб қолиш мумкин эмас". Кошки кўнгил раъйига қарши чиқиб бўлса... Лекин йигит ҳақиқий самимий ва том маънода ҳалол инсон эди.У шундай севарди-ки, бу севгиси севган инсонига ортиқча юк бўлишни хоҳламасди. Ҳатто севганига бошқа инсон билан бахтли бўлишига ҳам ёрдам берарди. Билмадим, бу йигитнинг ростдан ҳам самимий соф истагимиди, ёки сўнгги сонияларгача севгилисига бўлган умидимиди? Менимча, иккинчиси. Чунки, севги кишини ҳар кўйга солади, киши севган одами гарча уни севмасада у билан бирга лаҳзалардан оний бахтни ҳис қилади. Аммо сўз бошидаги иқтибосга қайтамиз: лаҳзалик бахт, бир неча кунлик сармастлик кишининг бутун умрига баробарми? Киши ўша онлар учун, энди қолган умрини бир маромда ўтказа оладими? Йўқ бу етарли эмас, балки Достоевский бошқа фикрдадир,аммо мен киши ҳаловатга ва бахтга эришишга уринишда давом этавериши керак деб ҳисоблайман. Киши мутлақ ҳаловатга эришмаслиги аниқ, аммо фақат бахтли ўтмишни эслаб ҳам яшаб бўлмайди. «О, агар у сиз бўлсангиз эди!» Асардаги мен учун энг самимий сўзлар.. У сиз бўлсангиз...Сиз у эмас.Аксинча. Сиз кимгадир доимо яхшилик қилишингиз, меҳрибон, самимий ва ғамхўр бўлишингиз мумкин, аммо "ўша бошқа" си ўрнини боса олмайсиз. Осмондаги ойни маржон қилиб тақмайсизми у эмассиз.Бор йўғи шу. У сизни севолмайди, уни ғамхўрлик, меҳр билан ўзингизники қилиб олишингиз мумкин, аммо қуруқ танага, жисман эгалик қиласиз. Унинг қалби бошқа одамни деб тураверади. Ҳақиқий самимият эса сиз бошқа бировга ҳеч ғаразсиз яхшиликлар қилиб, меҳр бериб ундан шундай жавобга умид қилмасликдир. Ўша инсоннинг одатий муносабатини тўғри тушуна олишдир.Аммо, бунга кўпчилигимиз қодир эмас, қодир бўлиши ҳам қийин. Киши бировга меҳр бераркан, камида бироз эътиборга ҳаққим бордир, деб ҳисоблайди. Аммо ростдан шундайми? У сиздан меҳрни қарзга сўраганмиди? Нега қарши шундай жавоб бўлиши керак ёки ростдан бўлиши кераг-у, одамлар сурбетлашиб кеттими? Мен нотўғри фикрлаяпманми. Билмадим. Аммо мен ҳавас қиламан. Бировга ҳеч таъналарсиз яхшилик қиладиганларга, бировдан катта умид қилмайдиганларга, бошқалардан ҳафсаласи пир бўлмайдиганларга. Зеро бировдан нимадир кутиш фақат бизнинг айбимиз, ўзгаларнинг маъсулияти эмас.. 👉@kitoblog👈